Киноижодкорлар Марказий ҳарбий округда бўлишди
Мамлакатимизда жорий йилнинг 15 августдан 15 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Республикамиз бўйлаб "Янги Ўзбекистоннинг янги кинолари" ойлиги доирасида «Кинокарвон» акцияси ўтказилиб келинмоқда.
Ўзбекистонда халқ артисти Теша Мўминов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлари Анвар Азимов ва Эгамберди Раҳимовлар, актрисалар Вазира Юнусова, Мукаррам Бекмуродова, Анжилика Эшенбетова ҳам актёрлар Алихан, Дилшодбек Каттабековҳамда Акбарали Мавлоновлардан иборат ижодий гуруҳ ҳарбий округда меҳмон бўлишди.
Киноижодкорлар иштирокида гарнизондаги ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари билан ижодий учрашув ташкил этилди.
Таниқли актёр ва актрисалар учрашувда ўзбек миллий кино санъатидан ўрин олган энг сара ватанпарварлик руҳидаги асарлар, унинг яратилиш тарихи, тасвирга олиш жараёнлари ва мазмун моҳияти ҳақида сўзлаб беришди.
Шунингдек, ҳар бир санъаткор томонидан ўзи ижро этган кинофильм ва спекталларидан парчалар ижро этди, Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабарида.