Кириш имтиҳонлари 25 июлдан 20 августгача ўтказилиши режалаштирилмоқда
- 04.06.2020 15:25
- 174
- Таълим
2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари 20 июль санасидан 20 августга қадар ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримов 2020-2021 ўқув йили қабул жараёнларига бағишланган брифингда маълум қилди.
Унга кўра, олий таълим муассасаларига ҳужжатларни қабул қилиш 15 июндан 15 июлга қадар давом этади.
“15 июль куни 00.00 да ҳужжатлар қабули тўхтатилади. Сўнгра ҳужжатларни гуруҳлаш, абитуриентларга имтиҳонга кириш учун рухсатнома тайёрлаш жараёнлари амалга оширилади. Aбитуриентлар рухсатномани Давлат тест марказининг расмий сайтида (ДТМ.уз) олишлари мумкин бўлади. Рухсатномани олиш тартиби бўйича роликлар орқали маълумот бериш йўлга қўйилади.
Давлат қабул комиссиясига кўра, кириш имтиҳонларини 25 июлдан бошлаш ва 20 августгача давом эттириш режалаштирилмоқда. Aниқ саналар ҳақида яна қўшимча маълумот берилади”, деди Мажид Каримов.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа