Китобни сев, унгa дўст тутин

Биз оиламиз билан китобларни яхши кўрамиз ва севиб мутолаа қиламиз. Дадам ва онамнинг уйимизга тез-тез янги китоблар олиб келиши мен ва акамни китобларга меҳр беришимизга туртки бўлган бўлса ажаб эмас. Китоблар биз учун улкан бир хазина, билимлар калити десам муболаға бўлмайди.

Билим олишим, китобларга дўст тутинишим мени ўзга бир дунёга етаклайди. Бугун замон нотинч, ёшу қари имтиҳондамиз. Бир грамм вируснинг биз болаларга кўрсатаётган таъсири, биздан эркинлигимизни, болалик дунёмизни олиб қўяётгандек гўё. Жонажон мактабимни, шўх-шодон синфдошларимни ва қадрдон устозимни жуда соғинаман.

Яқинда Худойберди Тўхтабоевнинг «Сариқ девни миниб» саргузаштлар китобини ўқиб тугатдим. Менга китобнинг асосий ғояси бўлган Ҳошимжоннинг бошидан кечирган саргузаштлари жуда ёқди. Мен ўқиб тугатган 62 та китобларим ичида энг катта саргузаштларга бой ушбу китобдан катта таассурот олдим.

Ҳозирда тўпловчи муаллифи Aҳрор Aҳмедовнинг икки томлик “Шарқ ҳикоят ва ривоятлари” китобини ўқишни бошладим. Бу китобда мен излаган бутун дунё хазинаси жой олганига ишонаман.

Асадбек Абдуллаев, Пахтачи тумани 19-умумий ўрта

талим мактаби ўқувчиси.