Колорадода отишма содир бўлди, 10 киши ҳалок бўлди
- 23.03.2021 16:43
- 57
- Хориж

Америкадаги Боулдер шаҳрида (Колорадо штати) содир бўлган отишмада қурбонлар сони 10 нафарга етди. Ҳалок бўлганлар орасида битта полициячи бор, дея хабар қилди маҳаллий полиция раҳбари Марис Херолд.
Маълум бўлишича, 22 март куни эрталаб Американинг Колорадо штати Боулдер шаҳридаги супермаркетда номаълум шахс тартибсиз ўқ уза бошлаган. Кейинчалик, отишмани содир этган шахс ҳибсга олингани, унинг ўзи ҳам яралангани ҳақида маълумотлар тарқалди. Маълумот маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тасдиқланди. Ҳозирча тажовузкорнинг ўт очиш сабаблари номаълум.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакили Керри Ямагучи полиция ушбу ҳодисага дахлдор бошқа таҳдидлар йўқлигини айтди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Вилоят ҳокими фермерлар билан учрашди
- 19 дақиқа аввал
- Самарқанд
Гренландия: Ер ларзага келган кун
- Кеча, 17:17
- Ўқинг, қизиқ!
Вилоят ҳокими фермерлар билан учрашди
- Кеча, 17:13
- Қишлоқ хўжалиги
Оила – маънавият ва инсонпарварлик маскани
- Кеча, 17:12
- Самарқанд