Америкалик лотереяда 1,76 миллиард доллар ютиб олди – бу АҚШ тарихидаги иккинчи йирик ютуқдир
Ғолиб 774 миллион долларни бир йўла ёки тўлиқ пулни 29 йил давомида бўлиб-бўлиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.
Ютуқлар бўйича солиқ у ёки бу тарзда 24-37 фоизни ташкил этади.
Нашрнинг қайд этишича, омадлилар ҳар доим ҳам пулларини тўғри сарфлай олмаган. Масалан, фаррош бўлиб ишлаган бир британиялик лотереяда 10 миллион евро ютиб олиб, бир пасда барча пулларни сарфлаб, касбига қайтган.
Америкалик Эвелин Адамс икки марта 1986 йилларда лотереяда 5,4 миллион доллар ютган. Аммо омадли қиз ўзини кўпроғига лойиқ, деб Атлантик Сити казино-шаҳрига бориб, барча пулларини йўқотган. Бугун у трейлер паркида ишлайди.
Канадалик Жералд Мусваген 1998 йилда 10 миллион доллар ютиб олган. У пулни атиги етти йил ичида спиртли ичимликлар ва зиёфатларга сарфлаган ва 2005 йилда ота-онасининг гаражида ўзини осиб ўлдирган.
Нигерияда 46 ёшли Розмари Обиэкор эса уч миллион найр (тахминан 15,7 минг евро) ютиб олади ва маҳаллий телевидениеда пул бериш маросимида пулни биринчи учратган тиланчига беришини айтади. Унинг тушунтиришича, лотереяда ютган одамлар пулни телбаларча сарфлагани, кейин уларнинг бошига кўп бахтсизлик тушгани ҳақида кўп эшитган. Ҳақиқатан ҳам, у банкда чекини нақд қилиб, икки ёшли боласи билан кўчада садақа сўраб ўтирган тиланчи аёлга бир қоп пул беради.