Марсоход «Perseverance» Марсга муваффақиятли қўнди
Марс орбитасига учирилган «Perseverance» («Қатъият») марсоходи ҳамда «Ingenuity» вертолётига эга Американинг сайёралараро автоматик станцияси кеча, 18 февраль куни Қизил сайёра юзасига муваффақиятли қўнди, деб хабар берди АҚШ аэронавтика ва космик фазо тадқиқоти миллий бошқармаси (НАСА).
Тахминан 3 дақиқадан сўнг космик кема сайёра юзасидан биринчи оқ-қора тасвирни узатди.
«Perseverance» қизил сайёрани ўрганиш учун НАСА юборган Американинг бешинчи марсоходидир.
Сунъий йўлдош маълумотларига кўра, планетоход қўнган Марсдаги Езеро кратерида илгари катта кўлга қуйиладиган дарё дельтаси бўлган. Олимлар фикрича, ушбу кратер жинсларида ҳаёт излари сақланиб қолган бўлиши мумкин.
Ровер иши Марсда тоғ жинслари намуналарини тўплашдан иборат бўлиб, улар Европага космик агентлиги (ЕKA) ва НАСАнинг махсус қўшма миссияси томонидан Ерга олиб тушилади.
Тахминларга кўра, янги ровер Марсда 687 сутка ишлайди.
Америка марсий миссиясининг баҳоси 2 миллиард долларга баҳоланмоқда.