Гамбург: "Иегова гувоҳлари" марказидаги отишмада етти киши ҳалок бўлди
- 10.03.2023 11:30
- 62
- Хориж
Пайшанба оқшомида Германиянинг Гамбург шаҳридаги “Иегова гувоҳлари” диний ташкилотининг марказида рўй берган отишмада камида 7 киши ҳалок бўлди, 24 киши яраланди, деб хабар беради Bild газетаси.
Воқеа Альстердорф шаҳарчасида содир бўлган. "Бугун соат 21:00 атрофида бир ёки бир нечта номаълум шахслар черковдаги одамларга қарата ўт очди", дейилади полиция баёнотида. Ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа жойидан узоқроқ бўлиш ва яқин уйдан чиқмасликка чақирган.
Хабарга кўра, етти кишининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Ҳужумчининг мотив ва аниқ ҳолати ҳозирча маълум эмас.
"Қутқарувчилар жабрланганларни марказ биносидан олиб чиқиб кетишмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари содир бўлган воқеани “васваса асосидаги оммавий қотиллик” деб баҳоламоқда”, — дейилади агентлик хабарида.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа