Кўмир қаерда сотилади?

Бугунги кунда Жомбой, Булунғур, Каттақўрғон, Мароқанд, Самарқанд станцияси, Зирабулоқ, Қўшработ туманида Жўш ота ва Қўралос, Ургут туманида Жарқишлоқ ва Бунёдкор кўмир шохобчалари фаолият олиб бормоқда.

Ушбу шохобчалардан Қўшработ туманида 2 та, Ургут туманидаги 2 та кўмир омборларида тайёр маҳсулот, яъни кўмир брикетини аҳолига сотиш хизмати кўрсатилади. Қолган шохобчалардаги кўмир омборларининг вазифаси кўмир брикетини ишлаб чиқариш, ортиш-тушириш ва аҳолини таъминлашдан иборат.

Маълумот учун айтиш мумкинки, 1 тонна кўмир нархи 300 минг 300 сўм, 1 тонна кўмир брикети нархи 412 минг 500 сўм.

Шу пайтгача вилоят аҳолисига йил бошидан 19 минг 30 тонна тонна кўмир, 4 минг 201 тонна кўмир брикети сотилди.

Бундан ташқари, Қозоғистондан кириб келаётган кўмир маҳсулоти сифат жиҳатдан анча яхшилиги ва импорт маҳсулот сифатида кириб келаётганлиги сабабли қўшимча қиймат солиғи билан ҳамда ҳукумат қарорига мувофиқ ҳолда бир тоннаси 635 минг сўм нархда сотилмоқда.

Кўмир ва кўмир маҳсулотларини олибсотарлик қилиш, ундан бизнес мақсадида аҳолига Давлат белгилаганидан ортиқча нархларда сотиш каби нотўғри ҳаракатларга чекловлар ҳамда қонун доирасида чора кўриш белгиланган.

Самарқанд бирлашган ёнилғи омбор хўжалиги.