Конгода вулқон отилишни бошлади, одамлар эвакуация қилинмоқда

Руанда билан чегарадош Конго Демократик Республикасида «Ньирагонго» вулқони отилиши бошланди, дея хабар берди Руанда телерадиокомпанияси.

Ҳавода олтингугурт ҳиди сезилмоқда. Лава оқимлари ҳақида ҳали маълумот йўқ. Агентлик маълумотларига кўра, шаҳарда электр таъминоти тўхтатилган.

Вулқондан қочган Гоманинг уч мингга яқин аҳолиси қўшни Руанда билан чегарани кесиб ўтди, дея хабар беради маҳаллий радио. Улар мактаб ва черковларга жойлаштирилган.

Киву кўлидан 20 километр шимолда жойлашган «Ньирагонго» вулқони минтақадаги хавфли саккизталикдан биридир. Чорак аср олдин унинг бағридан отилган лава оқими соатига 60 километр тезликда яқин атрофдаги аҳоли пунктларига етиб келиб, кўплаб одамларнинг умрига зомин бўлган эди.