Пальма: “Уйлар сариёғ каби эримоқда”
- 21.09.2021 15:23
- 78
- Хориж
Якшанба куни тушдан кейин Пальма (Канар) оролида, Ель-Пасо муниципалитетида Кумбре-Вьежа вулқон тизмасининг отилиши бошланди.
Оқибатда аҳоли турар жойларга яқинлашган лава оқими, юзлаб биноларни “юта” бошлади, минглаб одамлар эвакуация қилинмоқда, расмий маълумотларга кўра, юздан зиёд бинолар зарар кўрган, кўплаб экинзор ва ўрмонлар кулга айланмоқда.
Лавадан чиққан чўғнинг баландлиги 6 метрга етади, у аста-секин, лекин тўхтовсиз денгиз томон ҳаракатланяпти. Вулқон отилиши жуда кўп лава тўплангани боис бир неча ҳафта ёки ой давом этиши мумкин.
“Ёнғиндан ҳеч бўлмаганда тош қолади ва биноларни қайта тиклаш мумкин. Аммо лавадан уйлар сариёғдек эрияпти, улардан фақат қора кул қоляпти холос”, - дейди Тодокадаги Лас-Нориас туристик мажмуаси бошқарувчиси Селия Диана. У фаолият юритадиган Канада оролларидаги “Cаnary Islands Online”га тегишли 15 та туристик уйни лава кул қилди.