Коронавирус инфекцияси аниқланган Борис Жонсоннинг саломатлиги ёмонлашгани тўғрисида хабар берилди
- 06.04.2020 16:10
- 371
- Хориж
6 апрель куни Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон зудлик билан шифохонага ётқизилди, деб хабар бермоқда РИА Новости нашри.
“Унга нисбатан сунъий ҳаво бериш муолажаси ўтказилади”, дея аниқлик киритди РИА Новости билан суҳбатда бўлган Англия Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили.
Бироз илгари Борис Жонсоннинг расмий вакили унинг саломатлигидаги муаммолар – юқори тана ҳарорати ва кучли йўтал сақланиб турганлиги ҳақида хабар берган эди.
Даволаётган шифокорнинг тавсиясига кўра, Бош вазир касалхонага ётқизилган. Шу билан бирга Даунинг-стрит (Буюк Британия Бош вазирининг расмий қароргоҳи) у ҳукуматни бошқаришда давом этаётганини ва вазирлар маҳкамаси билан доимий алоқада эканлигини маълум қилди.
Борис Жонсон COVID-19 вирусини юқтириб олганлиги ҳақидаги хабарлар 27 март куни тарқалган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа