Коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 7 нафарининг аҳволи ўта оғир
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 7 нафари – ўта оғир, 19 нафари – оғир, 221 нафари – ўрта оғир; 2084 нафари – қониқарли ҳолатда. Яна 149 нафарида пневмония кузатилмоқда.
Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов маълум қилди.
Эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 60 941 нафар фуқаролар саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда. Уларнинг 38 187 нафари уй шароитида, 22 754 нафари стационар шароитда карантинга олинган.
Мавжуд вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда 21 148 та, эпид мавсум давомида 1,121 236 та тест синовлари ўтказилди.