Коронавирус келтириб чиқарадиган пневмония аввал маълум бўлган атипик пневмониядан нимаси билан фарқланади?
➖ Атипик пневмония 2013 йилда кузатилган бўлиб, бу касалликнинг қўзғатувчиси MERS вируси бўлган. Ушбу касаллик ўша йилларда назоратга олинган.
Атипик пневмониядан коронавирус инфекцияси келтириб чиқарадиган пневмониянинг фарқи шундаки, иккинчи ҳолатда пневмония жуда тез ривожланади ва унда иммунстресс ҳолат кузатилади.
Шунингдек, коронавирус иммун тизимга таъсир кўрсатади ва цитокинлар «бўрони» юзага келади. Бу эса ўз навбатида фибротик ўзгаришлар билан пневмонияни ривожлантириб юборади.
Коронавирус пневмониясида йўтал қуруқ бўлади. Вирусли пневмонияни ташхислашнинг энг оптимал усули — МСКТ текшируви ҳисобланади.
Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева маълумот берди.