Коронавирус қайталаган беморга мутахассис маслаҳати

Кеча АОКА пресс-холида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди:

➖ Августда COVID-19 нинг ўрта оғир турини бошимдан ўтказдим. Уч кун аввал яна вирус юқтириб олганим тасдиқланди. Буниси оғирроқ кечяпти. Нима маслаҳат берасиз?

➖ Тадқиқотлар  коронавирусга чалинган одам вирусни қайта юқтириб олиш хавфидан холи эмаслигини исботламоқда. Унга кўра, касалликни енгганлар ҳам ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш ва қўлларни тез-тез ювиш қоидаларига риоя қилишлари керак. Қайта юқтириш билан боғлиқ расмийлаштирилган ҳолатлар жуда кам учрайди — 53 миллионга яқин ҳолатдан атиги бир нечта холос.

Сизда ҳам касаллик қайталанган бўлиши мумкин. Сиз санаб ўтган клиник белгилар билан шифокор вирусолог ёки инфекционист назоратида даволанишингиз лозим.