Косовода кескинлик пасаймоқда: Сербия чегарасидаги баррикадалар олиб ташланиши айтилди
Сербия ва қисман тан олинган Косово чегарасидаги “Мердаре” назорат-ўтказиш пункти яна ишламоқда: назорат-ўтказиш пунктидаги баррикадалар демонтаж қилинган. Бошқа трансчегаравий йўлларни тўсиб қўйган юк машиналари ҳам олинмоқда.
Сербия президенти Александр Вучич ва Косово серблари раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда деэскалация ва чегарани блокдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шу билан бирга, томонлар Приштина шаҳрига нисбатан ишончсизлик сақланиб қолаётганини таъкидламоқда.
Косово суди серб, собиқ полициячи Деян Пантични қамоқдан озод қилгани вазиятни юмшатишга ёрдам берди, аммо у уй қамоғида қолмоқда.
Баррикадалар йўлларда бир неча кун аввал ўрнатилган эди. Сўнгги ойларда Белград ва Приштина ўртасидаги муносабатлар Косово раҳбариятининг Сербия автомобиль рақамларини тақиқлаш ҳақидаги қарори туфайли кескинлашди.
Деян Пантич бунга қарши норозилик сифатида ишдан бўшаган Косовонинг серб полициячиларидан бири. Энди уни собиқ ҳамкасбларига ҳужум қилганликда айблашмоқда.