Куёвнинг сузилиб, етти букилиб эгилиши, мусулмонлар учун мусибат эмасми?

Айни кунларда, интернет тармоғида “куёв салом” видеоси кенг тарқалмоқда. “Куёв салом” ҳаммани диққат эътиборини тортди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу видео остида турли мазмундаги изоҳларни ёзишмоқда. Кимдир қораласа, яна кимдир олқишламоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари веб-сайтида бу борада мақола эълон қилинди.

“Оила раҳбарлиги бобида Аллоҳ эркакни аёлдан афзал қилиб яратибди. Дарҳақиқат, эркак киши ўзининг жисмоний тузилиши, ички ва ташқи қиёфаси, асабий, руҳий нафсоний ва бошқа жиҳатларидан оила раҳбари бўлишга мос яратилган. Бунинг устига, оилани қуриш ва уни тутиб туриш, бу йўлдаги барча ҳаракатлар ҳам эркак киши зиммасида. Хўш, бугун ҳатто келинларга уламолар томонидан ман этилиб, қайтарилган тўйдаги эгилиб салом беришни, Аллоҳ “раҳбар қилиб қўйдим” деган эркак ўзига раво кўриб, сузилиб, етти букилиб, меҳр билан қилаётган бу шармандали эгилишлари, мусулмонлар учун мусибат эмасми?", - дейилган мақолада.