Маданият вазири "Samarkand Half Marathon" хайрия яриммарафонида фаол иштирок этишга чорламоқда
Шу йил 1 ноябрь куни республикамиз ва бутун дунё бўйлаб Samarkand Half Marathon @samarkandhalfmarathon хайрия яриммарафони бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият вазири Озодбек Назарбеков ўзининг телеграмдаги каналида маълум қилди.
"Бутун дунё бўйлаб кўплаб оммавий тадбирлар эпидемиологик вазият туфайли бекор қилинган бир пайтда, мен юртдошларимизнинг кўнглини кўтариб, уларнинг спорт руҳини қўллаб-қувватламоқчиман! Ҳар биримиз, Ўзбекистондан ташқарида бўлганлар ҳам, онлайн югуришда қатнашиб, яриммарафоннинг - мамлакатимизда аутизм спектри бузилган инсонлар учун инклюзив муҳитни яратиш хайрия мақсадини қўллаб-қувватлашимиз мумкин. Ташкилотчиларимиз яриммарафондан тушган барча маблағларни аутизм спектри бузилган болажонларимиз учун бадиий студия ташкил этишга йўналтирадилар.
Келинг, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда биргаликда югурайлик! Самарқанд яриммарафонига қўшилинг ва рўйхатдан ўтинг! Ҳар бир инсон иштирок этиш учун ўзига қулай бўлган йўлни танлаш имконига эга, негаки онлайн яриммарафонда сиз дунёнинг ҳар қандай нуқтасидан исталган масофага нафақат югуришингиз, балки уни юриб ўтишингиз ҳам мумкин", дейди Маданият вазири.
Иштирок этиш учун қуйидаги лавҳа орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин: https://samarkandhalfmarathon.uz/