Samarkand Half Marathon: Марафонда 1 километрдан 50 километргача югуриш мумкин
- 30.10.2020 15:00
- 188
- Самарқанд
Вилоят Матбуот уйида 1 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган «Samarkand Half Marathon» (ярим марафон)га тайёргарлик жараёнлари бўйича брифингда шу ҳақда сўз юритилди.
- Ҳозирги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, мусобақани онлайн форматда ўтказяпмиз, - деди Самарқанд вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Рўзиев. - Бу орқали республикамиз, айниқса, вилоятимизда туризм соҳасини янада ривожлантириш, дунёнинг турли мамлакатларидаги минглаб одамлар эътиборини жалб қилишга эришиш мумкин.
Бу йил аниқ белгиланган масофа йўқ ва ҳар бир иштирокчи 1 километрдан 50 километргача бўлган масофани ўз хоҳишига кўра босиб ўтади. Ярим марафонда қатнашиш истагида бўлганлар 1 ноябргача www.samarkandhalfmarathon.uz сайтида иштирокчи сифатида рўйхатдан ўтиши мумкин.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Генетика: ота-онадан болага ўтадиган хусусиятлар
- 41 дақиқа аввал
- Жамият
Футбол: Чемпионлар Лигаси рақиблар аниқ бўлди
- Кеча, 17:28
- Спорт