Магистратурага ва ўқишни кўчириш учун ҳужжатлар онлайн топширилади
- 13.06.2020 16:30
- 303
- Таълим
Президент қарорига кўра, давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш, шунингдек, бакалавриат таълим йўналишларига ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти (www.edu.uz) орқали амалга оширилади.
Магистратурага ҳужжатлар 2020 йил 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.
Шунингдек, қарор билан Фарғона вилоятининг Сўх тумани учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосидаги 500 та ўрин миқдоридаги мақсадли қабул параметрлари ажратилди.
Теглар:
магистратура
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа