Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Магистратурага кириш имтиҳонлари 3-20 август кунлари ўтказилади

Бу ҳақда ДТМ телеграм каналида эълон қилинди.

 Давлат комиссиясининг 1-сон баёнига мувофиқ:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020 йил 25 июнга қадар магистратурага кириш синовлари учун тегишли мутахассисликлар соҳаларида талабгорларнинг илмий-педагогик лаёқати (ёки илм олиш қобилияти)ни ҳамда хорижий тилни билиш даражасини аниқлайдиган тестлар базаси (тўплами) шакллантирилади.

2020-2021-ўқув йили учун магистратурага кириш имтиҳонлари 2020 йил 3-20 август кунлари ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, магистратура имтиҳонлари учун рўйхатдан ўтиш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти (www.edu.uz) орқали 1 июлдан 30 июлгача амалга оширилади.