Маҳалладаги ёшлар етакчисини ҳамма танийдими? (Сўровнома натижалари)

Аввалроқ каналимизда “Маҳаллангиздаги ёшлар етакчисини танийсизми? Унинг фаолияти сизни қониқтирадими?” саволи билан сўровнома қўйилганди.

Бугун, 3 июль куни соат 10:00 ҳолатига сўровнома натижалари қуйидагича кўриниш олди:
- “Ҳа, танийман. Яхши иш олиб боряпти” деган жавобда тўхталганлар 58 фоиз;
- “Йўқ, танимайман. Бор-йўқлиги билинмайди” жавобини белгилаганлар 31 фоиз;
- “Танийман. Тадбирлар ўтказиб туради, аммо самараси унча сезилмайди” жавобида қолганлар эса 11 фоиз.

Шунингдек, мазкур сўровнома остида турли баҳс мунозаларга ҳам гувоҳ бўлдик. Изоҳларда айрим фойдаланувчилар маҳалладаги ёшлар етакчилари фаолиятидан кўнгли тўлмаганини билдирса, унга жавобан айнан маҳалла ёшлар етакчиларининг кескин эътирозларини учратиш мумкин.