Маҳаллаларда гимнастика тўгараклари ташкил этиляпти
- 03.04.2022 07:27
- 25
- Спорт
Жомбой туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида футбол, велоспорт, от спорти, камондан ўқ отиш каби 24 йўналиш бўйича спорт машғулотлари йўлга қўйилди.
– Мактабимизда 1,5 мингдан ортиқ ёшлар спорт турлари билан мунтазам шуғулланиб келмоқда, – дейди мактаб директори Эдиб Амедиев. – Уларнинг 427 нафарини қизлар ташкил қилади. Гимнастика машғулотларига қатнаётган 130 нафар қизларга 5 нафар малакали мураббий бириктирилган. Ёш гимнастикачиларимизнинг 17 нафари вилоят чемпиони. Қизларни спортга янада кўпроқ жалб этиш мақсадида "Тошкент", "Полвонариқ", "Саричашма", "Деҳқонариқ", "Эски Жомбой" маҳаллаларида ҳам қўшимча гимнастика тўгараклари ташкил этганмиз.
Шунингдек, футбол, баскетбол, қўл тўпи, бокс тўгаракларимизга қатнашаётган 150 нафар ёш спортчиларимиз орасида Ўзбекистон чемпионати ва кубоги совриндорлари бор.
Ҳикматилло Тоҳиров.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа