Макаров пистолетини сотаётган шахс қўлга олинди
- 13.09.2019 11:53
- 304
- Жамият
2019 йилнинг 7 сентябрь куни Фарғона вилояти ИИБ жиноят қидирув бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида ўтказган тезкор тадбири давомида 59 ёшли С.А. бир дона 1954 йилда ишлаб чиқарилган Макаров пистолетини ўқларсиз сотаётган вақтида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан С.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси (қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа