Нарпай ва ургутлик фуқаролар ов қуролларини ихтиёрий равишда ИИБга топширди

Нарпай тумани ички ишлар бўлими ТваЭКҚГ ходимлари томонидан олиб борилган профилактик тушунтириш ишлари натижасида туманнинг Чорбоғ маҳалласида яшовчи, 1984 йилда туғилган С. яшаш уйида таъмирлаш ишлари олиб бораётганда топиб олган бир дона "ИЖ" русумли ов қуролини ўз ихтиёри билан ИИО ходимларига топширди.

Шунингдек, вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб  борилган тарғибот-ташвиқот тадбирлари натижасида Ургут тумани Деҳқонобод маҳалласида яшовчи, 1971 йилда туғилган Ҳ. марҳум отасидан қолган "ТОЗ-8" русумли ов қуролини ўз ихтиёри билан туман ИИБга топширди.

Ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарида.