Мактаб ўқувчилари театр саҳнасида
Вилоят мусиқали драма театрида ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий салоҳиятини намоён этиш ҳамда театр санъатига бўлган қизиқишини ошириш мақсадида ўтказиб келинаётган “Турон” мактаб театри республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда.
Ўн олти туман ва шаҳарнинг энг муносиб деб топилган жамоалари иштирокида ўтказилаётган танловга театр ва кино санъатининг дарғалари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар - Баҳодир Нишонов, Шоҳида Исмоилова ҳамда актёр Барот Ҳасановлар ҳакамлик қилмоқда.
Танлов бошланишида вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Рустам Юлдошев ва вилоят “Келажак маркази” директори Зебинисо Шодиева сўзга чиқиб, танловнинг таълим тизимидаги ўрнига алоҳида тўхталиб, иштирокчиларга омад тилади.
“Турон” мактаб театри республика танлови низомига кўра, иштирокчилар ўз ўқув муассасаларини таништирув ҳамда “Театр ибратхона” мавзусидаги саҳналаштирилган бадиий чиқишлар намойиши бўйича беллашишмоқда.