Мактабга “Бобур” келди

Нарпай туманининг Оқтош шаҳридаги 56-, 57-умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар билан Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Бобур халқаро мукофотининг совриндори Муҳаммадали Абдуқундузов иштирокида ижодий кеча бўлиб ўтди.

- Мен умр бўйи Бобурдан ўрнак олиб яшашга, унга муносиб бўлишга интиламан. Халқимиз менинг тимсолимда Мирзо Бобурни кўришга ўрганган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур бағрикенг, меҳрибон, мулоҳазали инсон бўлган, - деди М.Абдуқундузов.
Тадбирда элимиз суйган санъаткор ўқувчиларга Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ғазал ва рубоийларидан ўқиб берди.