Малака тоифасини олиш бўйича янгиликлар бўлиши кутилмоқда

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев малака тоифасини олиш бўйича яқин орада янгиликлар бўлиши кутилаётганлиги ҳақида маълум қилди. Хабарда айтилишича, бу янгиликлар кўпчилик ўқитувчиларни хурсанд қилади.   

Энг асосий янгиликлардан:

- аттестация комиссиялари ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинмоқда;

- аттестациядан ўтиш учун ўқитувчи давлат хизматлари маркази, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Таълим инспекциясининг веб-сайти орқали шахсан ўзи ариза беради (мактаб ёки туман бўлимидаги потенциал субъективлик олди олинади);

- малака сертификатини қоғоз шаклда бериш тартиби бекор қилинади ва электрон шаклдаги сертификат берилади (сертификат рақами, берилиш муддати тўғридан-тўғри бухгалтерияларга боради).