“Malibu-2”ни қасддан ёқиб юборган 26 ёшли қизга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
18 июнь куни тахминан соат 04:30 ларда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида доимий рўйхатда турувчи 26 ёшли З.Б. ўзганинг мол-мулкини қасддан нобуд қилиш мақсадида Тошкент тумани Файзобод маҳалласи ҳудудидаги фермер хўжалиги дала майдони яқинида МЧЖ балансидаги, 2019 йилда ишлаб чиқарилган қора рангли “Malibu-2” русумли автомобилини ёқиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан З.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “в” банди (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш, ушбу ҳаракат кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса) ва 227-моддаси 1-қисми (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) билан жиноий иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.