“Марихуана” сотаётган шахс қўлга олинди
22 январь куни Пахтачи ва Нарпай тумани ички ишлар ва давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари Пахтачидаги Сарой маҳалласида тезкор тадбир ўтказди.
Тадбир давомида харидор сифатида жалб қилинган Пахтачи тумани ИИБ ходимига 12 миллион сўм эвазига Нурафшон маҳалласида яшовчи 28 ёшли Т.А. иккита оқ рангли целлофан пакетига солинган оғирлиги тахминан 750 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддани М-37 йўлининг Сарой маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида сотаётган вақтида холислар иштирокида ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.
Олинган маълумотга кўра, Т.А. ушбу “марихуана” гиёҳвандлик воситасини ўзи экиб парвариш қилганлигини маълум қилган.
Самарқанд вилоят ИИБ эксперт-криминалистика бўлимининг маълумотномасида олинган воситанинг жами соф оғирлиги 730 грамм ташкил қилиб, “марихуана” гиёҳванд моддаси турига киришлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Бу ҳақда ИИВ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабар берди.