МДҲ мамлакатларида аномал исиш қай даражада?
- 21.05.2021 10:44
- 49
- Хориж
Росгидрометнинг "2020 йил учун МДҲга аъзо давлатлар ҳудудида об-ҳавонинг ўзгариши ва ҳолати тўғрисида йиллик ҳисоботи"га кўра, Беларусда иқлим исиши тезлиги ўн йилда 0,63 даражани ташкил этди, бошқа МДҲ мамлакатларида ушбу кўрсаткич нисбатан камроқ.
"Ўн йилликни тадқиқ этиш натижаларига кўра, Беларусь (10 йилда +0,63 даража) ва Молдовада (10 йилда +0,6 даража) энг тез исиётган мамлакат, деб қайд этилди. Баҳорда исишнинг энг юқори кўрсаткичлари деярли барча МДҲ мамлакатларида кузатилмоқда - 10 йилда +0,5 даражадан юқори", дейилади хабарда.
Ҳисоботга кўра, ҳарорат Россияда 10 йилда 0,51 даража, Украинада - 0,62, Арманистонда - 0,4, Қозоғистонда - 0,32, Қирғизистонда - 0,22, Тожикистонда - 0,16, Туркманистонда - 0,36, Ўзбекистонда - 0,32 даражага ошган.