«Меҳр-саховат» кўкрак нишони, «Саломатлик» ордени ва «Соғлом турмуш» медали кимларга берилади?
26 май куни Президент томонидан «Меҳр-саховат» кўкрак нишони, «Саломатлик» ордени (26.05.2020 йилдаги ЎРҚ-620-сон Қонунга қаранг) ва «Соғлом турмуш» медалини (26.05.2020 йилдаги ЎРҚ-621-сон Қонунга қаранг) таъсис этиш тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланди.
1. «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан фуқаролар COVID-19 пандемиясига қарши курашда қўшган ҳиссаси учун мукофотланади:
•COVID-19 пандемияси даврида, табиий офатлар ва фавқулодда ҳолатлар оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат кўрсатгани;
• халқимизнинг маънавий қадриятларини ва миллий анъаналарини муносиб давом эттириб, меҳр-оқибат, саховат ва ҳиммат каби юксак фазилатларни улуғлаб келаётгани;
• аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшгани;
• хайрия ва саховат маблағларини тўғри ва холис йўналтириш, қийин аҳволга тушган аҳолига ўз вақтида беминнат кўмак беришдаги ташаббускорлиги;
• жамиятда тинчлик-осойишталик, бирлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашдаги фаоллиги;
• ҳомийлик ёрдами ва эзгу ишларни амалга оширганлиги.
Кўкрак нишони Президент ёки унинг номидан Сенат раиси, Қонунчилик палатаси спикери, Бош вазир, вазирлик, идора ва жамоат бирлашмаларининг республика органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва шаҳар ҳокимликлари, бунга вакил қилинган бошқа шахслар томонидан тантанали вазиятда топширилади.
2. «Саломатлик» (I ва II даражали) ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини яхшилаш ҳамда ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланади. Орден соҳиблари рўйхати қуйидаги жадвалда келтирилган.
I даражали «Саломатлик» ордени билан мукофотланадилар: |
II даражали «Саломатлик» ордени билан мукофотланадилар: |
|
|
I даражали «Саломатлик» ордени билан мукофотланган шахсларга 30 БҲМ, II даражали «Саломатлик» ордени билан мукофотланган шахслар 25 БҲМ миқдоридаги бир марталик пул мукофоти берилади.
3. «Соғлом турмуш» медали билан мукофотланадилар:
• соғлом турмуш тарзини шакллантиришни кенг тарғиб қилишга қўшган катта ҳиссаси учун - соғлиқни сақлаш муассасалари шифокорлари, шу жумладан диетологлар, жисмоний тарбия инструкторлари, соғлиқни сақлаш масалаларини ва соғлом турмуш тарзини ёритувчи оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар;
• жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиш ва уни кундалик турмуш тарзига айлантириш борасида жамоатчиликка шахсий намуна бўлаётгани учун - фуқаролар, намунали оилалар ва спортчилар;
• оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ташкил қилиш орқали уни умуммиллий ҳаракатга айлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун - барча даражадаги ташкилот ва идоралар раҳбарлари;
• ўсиб келаётган авлод ўртасида оммавий спортни ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун - спорт мактаблари, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларининг раҳбарлари, спорт тренерлари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг бошқа мутахассислари;
• ёшларда ирода, матонат, ўз кучи ва имкониятларига ишонч фазилатларини мустаҳкамлаш, уларда ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини юксалтириш борасидаги улкан хизматлари учун - мудофаа тизими вакиллари, юқори натижаларга эришган спортчилар ва уларнинг тренерлари, ҳакамлар ва спорт ташкилотларининг вакиллари;
• жисмоний тарбия ва спортни республикамизда янада ривожлантириш ва оммалаштиришга қўшган ҳиссаси
https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/kukrak_nishoni_orden_va_medal_tasis_etildi