Минг нафар истеъмолчи яшайдиган маҳаллада бирорта ҳам ёғоч устун қолмади
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Самарқанд ҳудудий филиали томонидан журналист ва блогерлар учун ташкил этилган навбатдаги пресс-тур Пайариқ туманига бўлди.
- Ўтган йили куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 91 та трансформатор пунктини таъмирлаш ва 208 километр узатиш тармоқлари тортиш режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача 9 та трансформатор, 8,4 километр узатиш тармоқлари таъмирланган, - дейди Пайариқ туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Неъматилла Галабоев. – Яна қўшимча 2 та трансформатор пункти ва 4,5 км узатиш тармоғи таъмирлаш кўзда тутилган.
- Халқобод тумандаги йирик маҳаллалардан бири бўлиб, аҳолиси доимий электр таъминоти узилишларидан безор бўлиб кетган эди, - дейди туман электр таъминоти корхонаси Челак шаҳарчаси бўлими устаси Нуриддин Бўлтаков. – Бир ой ичида маҳалла ҳудудига 478 та темир-бетон устун ва 4 та янги трансформатор ўрнатиб чиқдик. Қарийб 18 километр электр тармоқлари ёпиқ кабеллар билан алмаштирилгач, минг нафар истеъмолчининг электр таъминоти яхшиланди. Эндиликда маҳаллада 1960-70 йилларда ўрнатилган бирорта ҳам эски симёғочлар қолмади.
Бундан ташқари, йил давомида тумандаги 65 та маҳаллага 12 та трансформатор, 1300 дона темир-бетон устунлари ўрнатилди. Қарийб 40,2 километр масофадаги 0,4-6-10 кВ ҳаво электр узатиш тармоқлари ёпиқ кабеллар билан янгиланди. Натижада 35 минг истеъмолчининг электр энергия таъминоти яхшиланди.
Дилмурод ТЎХТАЕВ.