Мисрда боланинг итлар билан дафн қилинган қадимий қабри топилди
Археологлар Мисрдаги Фаюм воҳаси некрополи (қадимги дунё қабристонлари мажмуаси)дан саккиз ёшли бола ва 142 итнинг дафн этилган жойини топди, деб хабар беради Россия Фанлар академияси Мисршунослик тадқиқотлари маркази сайтида.
“Саккиз-тўққиз ёшли ўсмир 142 та асосан ит болалари жасадлари устига ётқизилган”, — дейилади нашрда.
Дафн Рим даврига тегишли бўлиб, милоддан аввалги I аср - милодий I асрга тегишли.
"Марказ мутахассислари томонидан аниқланган дафн кабилар Мисрга хос эмас. Итларнинг оммавий дафн этилиши Фаюмда яшовчи мисрлик ва хорижликлар маросим амалиётининг янги шакллари бўлмиш, диний ва сеҳрли ғоялари синтезидан далолат бериши мумкин", - дейилади нашрда.
Бу ҳақда Heritage Daily нашрининг қайд этишича, ҳайвонлар қолдиқлари зоолог Галина Белова томонидан текширилган. Унинг фикрича, улар бир вақтнинг ўзида вафот этган. Уларга нисбатан зўравонлик аломатлари йўқ.
Итлар жасадларида кўк лой бор - бу Қадимги Миср давридаги сув омборларида кенг тарқалган. Эҳтимол, сув тошқини бўлган ва ҳайвонлар чўкиб ўлган, дейилади мақолада.
Аммо нега бола ва итлар бир қабрда – бу сирлигича қолмоқда, деб ёзади ОАВ. Балки у итларга қарагандир. Олимларни чалғитган яна бир нарса - боланинг бошида зиғир сумкаси борлиги бўлди.
Аввалроқ ҳам археологлар марҳум бошида худди шундай қоп бўлган қабрни топишган эди. Аммо унда кўмилган одам, қатл этилгани эҳтимолдан ҳоли эмас эди. Чунки унинг юрагига камон ўқи санчилган, дея аниқлик киритади Heritage Daily.
Г.Холдорова тайёрлади.