Мисрдан Ўзбекистонга гепатит C га қарши дори воситаларининг навбатдаги партияси еткизилди
- 28.01.2024 15:55
- 39
- Саломатлик

Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион доллар бўлган жами 800 минг дона С гепатитига қарши "Даклатасвир" ва "Софосбувир", В гепатитига қарши "Энтекавир" дори воситаларининг берилиши бўйича келишувга эришилган эди.
Бугунга қадар умумий қиймати 696 минг АҚШ долларига тенг бўлган мазкур дори воситалари мамлакатимизга босқичма-босқич юборилди.
27 январь куни Миср ҳукумати томонидан С гепатитига қарши "Sofosbuvir-400mg" дори воситасининг навбатдаги партияси етказиб берилди. Умумий 6720 дона "Sofosbuvir-400mg" дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
АҚШда дунёдаги энг кичик юрак кардиостимулятор ишлаб чиқилди
- 52 дақиқа аввал
- Хориж
Сиз коррупцияга қарши қандай курашяпсиз?
- 2 соат аввал
- Жамият