Москвада кунига мингга яқин киши коронавирус юқтириб оляпти
- 21.06.2020 22:08
- 107
- COVID-19

Россия коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаби хабар беришича, 21 июнь куни охирги бир суткада жами 7 минг 728 киши коронавирусга чалинган.
Мамлакатда COVID-19 билан касалланганларнинг умумий сони 584 680 нафарга етган.
Энг кўп касалланиш ҳолатлари пойтахт Москвада бўлиб, 968 киши коронавирус юқтириб олган.
Охирги бир сутка давомида Россияда 109 нафар бемор COVID-19 оқибатида вафот этган. Эпидемия бошланганидан буён коронавирус туфайли вафот этганлар сони 8 111 нафарни ташкил қилмоқда.
Мамлакатда 340 минг киши касалликдан тузалган, охирги бир суткада 5 119 киши инфекциядан фориғ бўлган.
Теглар:
Коронавирусга чалинганлар
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Энди грантлар манзилли бўлади
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Вилоят ҳокими фермерлар билан учрашди
- Бугун, 11:02
- Самарқанд