Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали малакали тиббиёт ходимларини ишга таклиф этади

Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпиталида олий маълумотли шифокорлар, ҳамшира ва лаборантлар учун бўш иш ўринлари мавжудлиги сабаб, малакали тиббиёт ходимлар ишга таклиф этилади.

Госпиталда врач-психиатр, врач-физиатр, врач-лаборант, ҳамшира, тиббиёт ҳамшираси, фаррош каби бўш иш ўринлари мавжуд.

Шунингдек, Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ» павильонларида коронавирусга чалинган беморларни жойлаштириш учун мўлжалланган Тақсимлаш марказига ҳам тиббиёт ходимлари ишга қабул қилинади.

Бу ерда иш 14 кунлик навбатчилик тартибида ташкил қилинган ҳамда ходимларга қуйидаги умумий ҳисобда маош тўланади:

• врачларга 15 000 000 сўм;

• ҳамшираларга 10 000 000 сўм;

• кичик тиббиёт ходимларига 5 000 000 сўм.

Иш вақти 12 соатдан иборат бўлиб, 8 соат иш, 4 соат дам олиш вақти кўзда тутилган.

Тиббиёт ходимлари тиббий ҳимоя воситалари билан таъминланади. Ходимларга ётоқхона ва овқатланиш тўлиқ ташкил қилингани ҳолда, маошлари ҳар куни тўлаб борилади.

Ишга жойлашиш истагида бўлганлар Юнусобод туманидаги «Ўзэкспомарказ»га ташриф буюришлари ва суҳбатдан ўтишлари лозим.

Керакли ҳужжатлар:

•Диплом;

•Шахсни тасдиқловчи паспорт;

•Меҳнат дафтарчаси.