Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмларда тест синовлари бўлиб ўтмоқда

25 январдан Республика Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга ҳарбий тавсиянома бериш бўйича тест синовлари бўлиб ўтмоқда.

Муддатли ҳарбий хизматчилар учун мўлжалланган тест саволларининг умумий сони 100 тани ташкил этиб, уларнинг 40 таси жанговар тайёргарлик, қолгани фан ва мантиқий тест саволларидан иборат.

Тавсияномаларни бериш миқдори

Бериладиган тавсияномаларнинг умумий сони ҳарбий қисм шахсий таркиби рўйхатида бўлган муддатли ҳарбий хизматчилар сонининг 40 фоизидан ошмаслиги керак.

Агар бир нечта ҳарбий хизматчи тенг миқдорда балл тўплаши натижасида 40 фоизли чекловга амал қилишнинг имкони бўлмаган тақдирда балларнинг пасайиб бориш тартиби бўйича чеклов доирасига кириши лозим бўлган охирги муддатли ҳарбий хизматчи билан тенг миқдорда балл тўплаган ҳарбий хизматчиларнинг барчасига тавсиянома берилиши лозим.

Тавсиянома қўлланилишида ОТМларнинг фарқлари

Республиканинг олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзлари тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга;
Республиканинг олий таълим муассасалари (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриатига ўқишга кириш учун олий таълим муассасаларига қабул параметрларидан ташқари ажратиладиган алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Тавсияномага эга абитуриентлар учун алоҳида қабул квоталари
Абитуриентлар учун Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларига қўшимча равишда Давлат комиссияси томонидан алоҳида қабул кўрсаткичлари белгиланади.
Алоҳида қабул кўрсаткичлари ҳар бир олий таълим муассасасининг бакалавриатига (ҳар бир таълим шакли (кундузги, кечки, сиртқи) бўйича) ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларининг беш фоизи миқдорида белгиланади.

ДТМ Самарқанд вилояти бўлими.