Муфтий Усмонхон Алимов оиласи оғир жудоликка учради

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг укаси Бадриддинхон Темирхон ўғли Алимов вафот этди. Бу ҳақда Дин ишлар қўмитаси маълум қилди.

Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ва жамоаси ҳамда Конфессиялар кенгаши аъзолари муфтий ҳазратларига укаларининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумнинг яқинлари, оила аъзолари, фарзандларига чиройли сабр берсин.

Яратган охиратларини обод қилсин!