Мурожаатнома — амалий ҳаракатлар дастури
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномаси мамлакат тараққиётининг ўрта ва узоқ муддатли стратегик йўналишларини белгилайдиган муҳим сиёсий ҳужжат ҳисобланади.
Мурожаатнома барча соҳалардаги ислоҳотлар натижаларини ва келгусидаги устувор вазифаларни халққа очиқ ва аниқ шаклда етказди.
Айниқса, коррупциянинг тараққиётга жиддий тўсиқ экани қатъий таъкидланди. Очиқлик, ҳисобдорлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш муҳим вазифа сифатида белгиланди.
Демократик ислоҳотларда муҳим иштирокчи бўлган ННТ ва ОАВ ролини ошириш, жамоатчилик назорати орқали давлат органлари фаолияти самарадорлигини кучайтириш, танқидий таҳлил ва очиқ мулоқот маданиятини ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.
Фуқаролик жамияти институтлари — давлат ва фуқаролар ўртасидаги кўприк ва демократик жамиятнинг асосий пойдевори ҳисобланади. Давлат органлари фаолиятини жамоатчилик назорати орқали ошириш, қонунлар ва ислоҳотларнинг самарали ижросини таъминлаш, ижтимоий муаммоларни ҳал этишда фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш уларнинг асосий вазифасидир.
Президент Мурожаатномасида фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш, давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалар орқали уларнинг имкониятларини кенгайтириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, яқин қўшниларимиз билан кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва ўзаро ишонч руҳидаги алоқаларимизни янада ривожлантиришга устувор аҳамият қаратамиз. Бунда минтақамиз давлатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, энергетика, сув, экология, хавфсизлик, маданият ва таълим соҳаларида ҳамкорликни янада чуқурлаштирамиз.
Қолаверса, асосий хорижий шерикларимиз ҳисобланган Россия, Хитой, Америка Қўшма Штатлари, Туркия, Германия, Франция, Италия, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Иордания, Кувайт, Ўмон, Ҳиндистон, Покистон ва бошқа давлатлар билан кўпқиррали ва ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш бундан буён ҳам эътиборимиз марказида бўлади.
Шунингдек, Жануби-Шарқий Осиё, Яқин Шарқ, Африка, Лотин Америкаси мамлакатлари билан янги ва истиқболли йўналишларда манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Жанубий Кавказ ва Жанубий Осиё мамлакатлари билан муносабатларни кенгайтириш стратегик йўналишларимиздан бири бўлади.
Нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, иқтисодий институтлар билан яқин ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқамиз.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида анъанавий, кенг қамровли шериклик алоқаларини янада кенгайтирамиз белгиланди.
Бундай улуғвор вазифалар биздан юртимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлар ва динлараро дўстлик ва аҳилликни янада мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини оширишни талаб этади. Бунинг учун биз барча зарур чора-тадбирларни амалга оширамиз.

Достон Маликов,
Олий Мажлис ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Самарқанд вилояти бўлими раҳбари.