Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти аҳолига етказилмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг раис ўринбосари Улуғбек Вафоев Пайариқ туманида сайловчилар билан учрашди.
Мулоқот жараёнида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида айтиб ўтилган муҳим фикрлар мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.
- Мулоқот давомида жорий йил «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб эълон қилиниши замирида амалга ошириладиган ишлар, хусусан, фаоллар ва жамоатчилик билан ҳамкорлик зарурлиги таъкидланди, - дейди ХДП вилоят Кенгаши раиси, вилоят Кенгаши депутати Б.Насриев. - Маҳаллий Кенгашлар депутатларига катта ваколатлар берилиши, ижтимоий муаммолар жойларда ҳал этилишига имкон яратиши сайловчиларни бефарқ қолдирмади.
Сайловчилар билан учрашув жараёнида соғлиқни сақлаш, қурилиш соҳаларида режалаштирилган ижобий ўзгаришлар баён этилди. Уларни қийнаб келаётган масалалар ечими юзасидан фикрлашилди.