Муштумзўрлар қидирилмоқда

ИИВ ахборот хизмати ходими Ширин Норматованинг хабар беришича, бугун ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ шахслар томонидан икки нафар ўсмирларни уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, уларнинг таналарининг турли жойларига қўл билан ураётгани ва оёқлари билан тепаётгани тасвирланган видеолар кенг тарқалган.

Ўрганишлар натижасига кўра, ички ишлар органлари навбатчилик қисмларига видеода тасвирланган ҳолатлар юзасидан ҳеч ким мурожаат қилмаганлиги маълум бўлди.

Айбдор шахсларга нисбатан чора кўриш ва қонунийликни таъминлаш мақсадида Сиздан видеода тасвирланган ҳолат юзасидан асосли маълумотга эга бўлсангиз, телеграм орқали @muloqot_maydoni манзили ёки 71 231 34 28 рақами орқали ҳабардор қилишингизни сўраймиз.

Хабар берган фуқаронинг шахси сир сақланиши кафолатланади.