Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мустақиллик байрами муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Кўпмиллатли халқимиз жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрамини қалбда қувонч ва шукроналик туйғулари ила нишонламоқда.

Азал-азалдан обод шаҳар ва қишлоқлар, боғ-у роғлар, бетакрор маданий обидалар бунёдкори сифатида шуҳрат қозонган меҳнаткаш ва олижаноб халқимиз ушбу тарихий санани муносиб меҳнат зафарлари, улкан ютуқ ва ғалабалар билан кутиб олмоқда.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида янги корхоналар, замонавий уй-жойлар, илм-фан, таълим, тиббиёт, маданият ва спорт масканлари, равон йўл ва кўприклар, боғ ва хиёбонлар барпо этилмоқда.

Ўзбекистон энергетика соҳаси, хусусан, электр энергетика тармоғида ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Турмуш фаровонлиги ошиб бораётган халқимиз — истеъмолчиларни рози қилиш учун биз, энергетиклар ҳали жуда кўп ва самарали меҳнат қилишимиз зарур.

Халқимиз фаровонлигини юксалтириш, ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилашга қаратилган тармоқдаги ўнлаб йирик лойиҳаларни амалга ошириш — биз, энергетиклар учун дастуруламал, ўз олдимизга қўйган олий мақсад.

Фурсатдан фойдаланиб, ўзим ва кўпсонли жамоамиз номидан, барчангизни Истиқлол шодиёнасининг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этаман!

Юртимиз тинч-осуда, халқимиз омон бўлсин! Касб-коримиздан файз-барака, оилаларимиздан бахт-иқбол аримасин! Ватанимиз равнақи учун аҳилликда меҳнат қилишдан толмайлик!

Ҳурмат билан,
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Дадажон Исақулов.

*Реклама ўрнида