Мутахассислар дунёдаги энг машҳур IT зараркунанда дастурлар номини айтди
Июнь ойида IT безорилари орасида энг машҳур зиён келтирувчи дастурлар спа-хабарлар оқали юбориладиган вируслар бўлган. Ушбу вируслар ўлжа ускуналаридаги маълумотларни ўғирлаш имконини беради. Бу ҳақда Check Point компанияси ўтказган тадқиқотга таяниб, РИА Новости нашри маълум қилди.
“Июнь ойида Agent Tesla дастури рўйхатнинг биринчи ўрнини банд этди. Мазкур дастур бутун дунё бўйлаб ташкилотлар фаолиятига 3 фоиз зарар етказган”, дейилади тадқиқотда. Agent Tesla‘дан Wi-Fi паролларини ўғирлашда ва Outlook маълумотлар базасидаги маълумотларни ўғирлашда фойдаланилади.
Иккинчи ўринни Phorpiex ва XMRig дастурлари эгаллади. Уларнинг ҳар бири дунё бўйлаб интернет фойдаланувчиларига 2 фоиз зарар етказган. Phorpiex зарари дастурларни тарқатади, шу жумладан, фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видео маълумотларини ўғирлашда қўлланиладиган Sextortion каби дастурларни, XMRig‘дан эса Monero криптовалютаси билан турли фирибгарликлар амалга оширишда фойдаланилади.
Троян-дроппер Necro мобил ускуналарга таҳдид қилувчи энг кўп қўлланилган хавф, деб топилди. У зарарли дастур таъминотларини юклайди, кераксиз рекламаларни ишга туширади ва пуллик обуналарни расмийлаштиради.
Учинчи ўринни Hiddad дастури эгаллади. У фойдаланувчи ҳуқуқларини олиб беради (мисол учун, администратор ҳуқуқи) ва тизимга зарарли дастурларни юклайди. OC Android маълумотлар базасига кириб, ундаги маълумотларни ўғирлашга имкон берувчи Lotoor дастури эса кейинги ўринни банд этди.