Нуробод туманида “Рақамли технологиялар” ўқув маркази фаолият бошлади
- 11.03.2021 17:08
- 123
- Самарқанд
Ёшлар ўртасида компьютер технологиялари, дастурлаш, робототехника ва киберспортни оммалаштириш, ушбу соҳада мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида юртимизда “Рақамли технологиялар” ўқув марказларини ташкил қилиш ишлари изчил давом этмоқда.
Шундай марказлардан бири Нуробод туманида ҳам ўз фаолиятини бошлади.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаситашаббуси билан ташкил этилган мазкур марказ замонавий компьютер жиҳозлари билан таъминланган бўлиб, компьютердан самарали фойдаланиш, дастурлаш, веб-дизайн, компьютер графикаси асослари каби ўқув-курсларни ташкил этиш учун мўлжалланган.
Шунингдек, марказда тумандаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар ва ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича малакаларини ошириш мақсад қилинган.
Азим Раҳмонов.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа