Нурободда айрим турдаги жиноятлар ошгани айтилди, туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди
- 13.05.2023 20:16
- 497
- Самарқанд
Вилоят ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов томонидан Нуробод туманидаги жиноятчилик аҳволи, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида амалга оширилган ишлар, ходимлар ўртасидаги хизмат интизоми ва қонунчилик масалалари, шунингдек, вилоят ИИБ нинг инспекторлик текшируви якунларига бағишланган танқидий муҳокама йиғилиши ўтказилган.
ИИБ хабарига кўра, муҳокамада туманда айрим турдаги жиноятлар ошганлиги қаттиқ танқид остига олинган.
Йиғилиш якунига кўра камчиликларга йўл қўйган туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса, бир гуруҳ ходимларга нисбатан интизомий жазолар қўлланилган. Туманда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, ходимбай ишлаш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Мутолаа. Замонавий жодугарнинг қайдлари. Ҳикоя
- Бугун, 19:17
- Мутолаа
Пангат - тоғлар бағридаги маскан
- Бугун, 18:37
- Мутолаа
Бир йигитга қирқ ҳунар оз
- Бугун, 17:36
- Иқтисодиёт
Гулчилик қизиқиш табиатга меҳрми ёки бизнесми?
- Бугун, 14:33
- Иқтисодиёт