Zarafshonbot`га мурожаат: Ҳечқурса, яроқсизларини алмаштириш мумкинку?!

Қишлоғимизни электр энергияси билан таъминлаш мақсадида симёғочлар ўрнатилганига 50 йилдан ошди.

Ўша замонлардаги “столба”ларнинг жонига тўзим берсин, шунча вақтдан буён иссиқ-совуқ кунларга чидаб келяпти. Аммо ярим асрлик муддат айрим симёғочларга таъсир ўтказган.

Тушунамиз, бугун аксарият қишлоқлар, ҳатто шаҳарларда ҳам симёғочларни алмаштириш муддати келди. Буларнинг барчасини янгилашга электр таъминоти корхоналарининг қурби, маблағи етмаслиги мумкин.

Лекин шунчалик хароб аҳволга келиб қолганлари ҳам борки, улар аҳолининг, айниқса, болаларимизнинг хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда.

Барча симёғочларни демаймиз, алҳол, яроқсизларини бетон устунларга алмаштириб беришнинг имкони йўқми?

Нуробод тумани Тим қишлоғи, Аработа маҳалласи фуқаролари.