АҚШ эронлик хакерлар ҳақидаги маълумот учун йирик мукофот эълон қилди
АҚШ Давлат департаменти 2020 йилги президентлик сайловларига таъсир ўтказишга уринган “ҳукуматга ишлаётган эрон хакерлари” ҳақидаги маълумот учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.
"10 миллион долларгача мукофот. Бу хакерлар Эрон ҳукумати учун 2020 йилда АҚШда бўлган сайловларга таъсир ўтказиш учун ишлаган", дейилади Давлат департаментининг адолат қарор топишига ёрдамни мукофотлаш дастурининг Twitterида.
Нашрга икки ёш йигитнинг фотосуратлари илова қилинган, Сайид Ҳусайн Каземи ва Саҳҳад Кашиан ҳақида маълумот кутилмоқда.
“Каземи ва Кашиан 2020 йилги президентлик сайловларига қаратилган зарарли кибероперацияларида иштирок этишга жалб этилган”, дейилади баёнотда.
Расмийлар маълумотига кўра, ушбу шахслар кампанияга таъсир ўтказиш ва сайловчиларни қўрқитиш учун сервер ва электрон почта аккаунтларини бузишга уринган.
Аввалроқ АҚШ Молия вазирлиги Emennet Pasargad Эрон компаниясининг олти нафар ходими – раҳбариятдан тортиб оддий ишчигача, шунингдек фирманинг ўзига нисбатан санкциялар жорий этгани хабар қилинганди.