Нарпайда “меҳрибон ота” алимент учун 164 миллион сўм тўлади
- 15.12.2020 18:20
- 152
- Жиноят ва жазо
Нарпайда икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун улар вояга етгунига қадар тўланиши лозим бўлган алиментни ҳисоблаб, 164 миллион сўм пулни тўлаб берди. Бу ҳақда МИБ Самарқанд вилояти бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг қарори билан фуқаро Ж.Н.дан ундирувчи Н.Ҳ.нинг икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Нарпай тумани бўлими томонидан ижро иши юритилган бўлса-да, фуқаро Ж.Н. узоқ вақтдан буён алимент тўловларини тўламасдан келган.
Бюронинг Нарпай тумани бўлими ходимлари томонидан фуқаро Ж.Н. билан тушунтириш ва профилактик тадбирлар амалга оширилиши натижасида қарздор ота фарзандлари таъминотини ўйлаб, вояга етгунига қадар тўланиши лозим бўлган 164 миллион сўм пулни тўлаб берди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа