Нега бунча ҳашамга ўчмиз?

Коронавирус пандемияси эълон қилиниб, ҳаммадан уйда қолиш сўралган пайтда телевидение ижодкорлари яхши ташаббус билан чиқишди – санъаткорларнинг хонадонларида туриб, жонли ижрода қўшиқ куйлашларига имконият яратилди. Халқ артистлари-ю хизмат кўрсатганлар, ёш хонандалар бинойидек концерт қўйишди. Кўпчиликка манзур бўлди бу ташаббус.

ТВ ижодкорлари ҳам, хонанда-ю созандалар ҳам карантин қоидаларига амал қилди бу жараёнда.

Аммо кейинги кунларда бўлаётган концерт дастурларида раққосаларни таклиф этиш, саҳнани безатиш ва яна турли-туман ортиқча одатлар кўзга ташланмоқда. Бу ёқда, ҳатто, тўйларни 30 киши билан ўтказишгагина рухсат берилган бир пайтда артистларимизнинг иши қанчалик тўғри?

Намунча дабдаба-ю ҳашамга ўчмиз-а?