Нима сабабдан Тошкентда касаллик аниқланса, фақат маҳалла, вилоятларда эса бутун ҳудуд “қизил” деб эълон қилинмоқда?

Ушбу саволга АОКА ҳузуридаги штабида бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов жавоб берди:

➖ Тошкент шаҳри бўйича касаллик қайд этилган ҳар битта туманнинг маҳаллалар, мавзелар, даҳалари ва йирик объектлар бўйича карантин, чеклов тадбирлари белгилаш тизимли олиб борилмоқда.

Мақсад — Тошкент шаҳри пойтахт шаҳар эканлиги боис ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва аҳолининг ҳаракатларига таъсир қилмаган ҳолда, тадбирларни манзилли белгилаш тизимли тарзда амалга ошириш.